Чиқинилардан санъат асаригача ёхуд электороник материаллардан чизилаётган суратлар

Рассом Сора Эртш Қурол, ўйламасдан атрофга ташланган чиқиндилар ва электроник материалларнинг, табиатга келтираётган зарарини ўзининг санъат асарлари орқали одамларга уқтиришга ҳаракат қиляпти. Кабел, график карталар ҳамда турли хил батареялардан фойдаланиб, ўз суратларини чизаётган Сора Эртошнинг истеъдоди борган сари ўз камолига етмоқда.

Хўжаэлида истиқомат қилувчи қаҳрамонимиз 2002 йилда санъат факултетини тамомлаб, ўзи севган рассомлик касби билан шуғулланишни бошлади. 2007 йилда ўзининг санъат галереясини очган Сора, табиатга ташланган чиқиндилар ва электрон материалларнинг атрофга ҳамда ҳайвонларга етказадиган зарарини одамларга эслатиш мақсадида шу мавзу доирасида ўзининг ишларини бошлаб юборди. 14 йилдан буён ўз истеъдоди ва санъатини намойиш қилиб келаётган Сора суратларини чизишда кабеллар, электрон материаллар, батареялар, пластик ҳамда ойна синиқларидан фойдаланади. Айни пайтда Сора, ўз шогирдларига ҳам ушбу йўналишда сурат чизиш сирларини ўргатиб келмоқда.

Бир неча йиллар олдин бир фирманинг таклифи билан “Чиқиндилардан санъат асаригача” номли проект бошладим, дейди у. Сора бу проектда 700 га яқин сурат чизди. Санъат асарлари эса кўпчилик томонидан ниҳоятда илиқ ва ижобий кутиб олинди. 2008 йилдан буён чиқиндилар воситасида суратлар чизадиган Сора эндиликда суратларнинг хилма-хиллигини таъминлаш учун қаттиқ меҳнат қилмоқда. Дастлаб фақат кабеллардан фойдаланган бўлса, кейинчалик шиша синиқлари, метал парчалари, турли пластиклардан суратлар чиза бошлади. Унинг мақсади атроф муҳитга катта зарар келтираётган ушбу чиқиндиларнинг ташлаб юборилмаслигига эришиш, уларни мўжизага айлантиришдир.

Сабаби бу ташланаётган чиқиндилар, Соранинг фикрича, ҳайвон наслларининг йўқолиб кетишига сабаб бўлмоқда. Технологиянинг табиат ва ҳайвонот оламига қандай зарарлар келтираётганини ўз суратларидан акс эттиришга имкон даражасида ҳаракат қилаёган Сорага келгуси ишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз.