Беларусь фанлар академияси олимлари қон таҳлили орқали саратон касаллигини аниқлаш усулини топди. Мазкур янгилик танадаги хавфли ўсимта ҳужайралари мавжудлигини текширишга асосланган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, соғлом кишиларда бундай ҳужайралар учрамайди. Чунки улар организмда шишлар ўсиши натижасида пайдо бўлади.
Тўғри, янги диагностика усули саратон ўсмалари бемор танасининг айнан қайси нуқтасида шаклланганини билиш имконини бермайди. Бироқ бу осон ва самарали ташхислаш йўли билан касаллик ривожланиши хавфини эрта босқичда аниқлаш мумкин.
Ҳозиргача ушбу янгилик 500 мартага яқин клиник синовдан ўтказилди ва самарадорлиги тасдиқланди.