Жорий йил бошидан бери россиялик миллиардерлар 83,4 миллиард долларга қашшоқлашди

Буни «Bloomberg Billionaires Index» пул маблағларининг навбатдаги рейтингини тузган таҳлилчилар аниқлади.

Рейтингга кўра, энг бадавлат россияликлар ўнталиги қуйидагича:

👤Владимир Потанин

Бойлиги: 29,8 миллиард доллар, йил давомидаги йўқотишлар: 1,08 миллиард доллар.
Бойлик манбаи: «Норилск Никел»нинг тахминан 35% га эгалик қилади;

👤Леонид Михелсон

Бойлиги: 27,4 миллиард доллар, йил давомидаги йўқотишлар: 8 миллиард доллар.
Бойлик манбаи: «Новатек» газ компанияси акцияларининг тўртдан бир қисми, «Сибур» нефть-газ корпорацияси акцияларининг қарийб 36 фоизи;

👤Алексей Мордашов

Бойлиги: $21,1 млрд, йил бошидан бери йўқотишлар: $7,78 млрд.
Бойлик манбаи: «Северстал» металлургия компанияси, «Лента» супермаркети ва «Утконос» интернет-дўконидаги йирик улушлар.

👤Владимир Лисин

Бойлиги: $20,2 млрд, йил бошидан бери йўқотишлар: $7,8 млрд.
Бойлик манбаи: «Новолипетск» темир-пўлат заводининг 79% акциялари;

👤Вагит Алекперов

Бойлиги: 19,9 миллиард доллар, йил давомидаги йўқотишлар: 1,86 миллиард доллар.
Бойлик манбаи: «Лукойл» нефть компанияси акцияларининг учдан бир қисми;

👤Алишер Усмонов

Бойлиги: 17,9 миллиард доллар, йил давомидаги йўқотишлар: 3,38 миллиард доллар.
Бойлик манбаи: Россиядаги энг йирик кон-металлургия холдингларидан бири бўлган «Металлоинвест»ни назорат қилувчи «USM Holdings» инвестиция компаниясининг ҳаммуаллифи;

👤Геннадий Тимченко

Бойлиги: 14,1 миллиард доллар, йил давомидаги йўқотишлар: 8,35 миллиард доллар.
Бойлик манбаи: «Сибур» ва «Новатек» нефть-газ компаниялари ҳамраиси;

👤Андрей Мелниченко

Соф бойлиги: 13,6 миллиард доллар, йил давомидаги йўқотишлар: 3,88 миллиард доллар.
Бойлик манбаи: «Еврохим» (ўғит ишлаб чиқарувчи) ва «СУЭК» (Сибир кўмир энергия компанияси) йирик улушларига эга эди. Март ойида Европа Иттифоқининг санкциялари остида қолиб, у биргаликда эгалари сонини тарк этди.

👤Михаил Прохоров

Бойлиги: $13,2 млрд, йил бошидан кўрган йўқотишлар: $0,8 млрд.
Бойлик манбаи: «Онексим» инвестиция гуруҳи эгаси (молия, металлургия, энергетика ва бошқалар).

👤Михаил Фридман

Бойлиги: 11,1 миллиард доллар, йил давомидаги йўқотишлар: 2,81 миллиард доллар.
Бойлик манбаи: «Alfa Group» молиявий гуруҳи (банк, суғурта, алоқа ва бошқалар)