Украина президенти Владимир Зеленский агар мамлакат Россия билан урушда ғалаба қозонса, Қримга денгиз орқали боришини айтди. Бу ҳақда у Чехиянинг CТ24 телеканалига гапириб берди.
“Мен Қримга бораман. Денгизни кўришни жуда хоҳлайман, – деди у.
Бу қачон содир бўлиши ҳақидаги аниқ саволга Зеленский бу қишда бўлмаслигини айтди.
«Қишда денгизга бориб нима керак? Ҳаво илиқ бўлганда у ерга бораман”, — дея қўшимча қилди у.