Президент «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Қонунни имзолади.
Қонунга кўра, Ўзбекистоннинг миллий стандартлаштириш тизимини қуйидагилар ташкил этади:
- Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги;
- Стандартлаштириш бўйича миллий орган;
- давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
- стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар.
Стандартлаштиришнинг асосий вазифаларидан бири фуқароларнинг ҳаётини, соғлиғини ва мол-мулкини ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилишдан иборат.
Стандартлаштириш режаси қуйидаги муддатли истиқбол учун қабул қилиниши мумкин:
- қисқа (1 йилгача);
- ўрта (1 йилдан 5 йилгача);
- узоқ (5 йилдан 10 йилгача).
Стандартларнинг ягона ахборот базаси Стандартлаштириш бўйича миллий орган томонидан шакллантирилади ва юритилади.
Стандартларнинг тоифалари жумласига қуйидагилар киради:
- миллий стандартлар;
- халқаро (минтақавий) стандартлар;
- хорижий мамлакатларнинг стандартлари.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 12 ой ўтгач кучга киради.