1995 йилда Фарғона вилоятида туғилган Х.М. хорижда мавсумий ишлаган даврида Интернет тармоғи орқали халқаро террористик ташкилотлар аъзолари билан доимий алоқада бўлган.
Уларнинг таъсирида 2019 йилда Сурияга бориб, «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти сафига қўшилган ҳамда жанговар ҳаракатларда қатнашган.
Давлат хавфсизлик хизмати томонидан чет эл махсус хизматлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Х.М. хорижда
ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинди.
Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.