Украина президенти Владимир Зеленский Россия билан музокараларга қайтишга тайёр. Бу ҳақда Politico газетаси маълум қилди.
Нашрнинг ёзишича, АҚШ президенти маъмурияти уни ўз позициясини қайта кўриб чиқишга ундаган. Шундан сўнг Зеленский бешта асосий шартни эълон қилди:
— Ҳудудий яхлитликни тиклаш;
— БМТ Низомига ҳурмат;
— Уруш натижасида етказилган барча зарарни қоплаш;
—Уруш жиноятига дахлдор ҳар бир кишини жазолаш ва бу такрорланмаслиги учун кафолат.
Politico’нинг қайд этишича, давлатлар Киевга «урушни тинч йўл билан тугатишга тайёрлигини намойиш этишни» тавсия қилган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 30 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин Украинани «зудлик билан жанговар ҳаракатларни тўхтатиб, музокара столига қайтишга» чақирган эди.