9 ноябрдан «метан заправкалар» махсус иш тартибига ўтказилди

2022 йил 9 ноябрдан республикадаги барча автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари Энергетика вазирлиги ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан тасдиқланган жадвалга асосан махсус иш тартибига ўтказилади.

«Ўзтрансгаз»га кўра, бу тартиб об-ҳавонинг совуши шароитида аҳоли, истеъмолчилар ҳамда ижтимоий соҳа обектлари, шунингдек, стратегик аҳамиятга молик корхоналарни табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Корхона, шунингдек, жорий этилаётган чоралар вақтинчалик эканлигини, муносиб шарт-шароит пайдо бўлиши билан барча АГТКШ одатдаги иш тартибига қайтишини таъкидламоқда.