Хоразм вилоятида яшовчи 23 ёшли А.С. интернетдан фойдаланиши давомида Суриядаги халқаро террористик ташкилоти «жангари»ларининг таъсирига тушиб, уларнинг сафига чиқиб кетаётган вақтда вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинди.
Аниқланишича, А.С. ўзининг танишларига диний даъватлар қилиб, интернет орқали уларга «жангари»ларнинг қўпорувчилик фаолияти акс этган видеороликларни тарқатиб келган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳибсга олинди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.