Жиноят ишлари бўйича Тупроққалъа туман судида Ҳазорасп туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган У.А.га нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда Хоразм вилоят судининг матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, айбланувчи ноқонуний қурилмаларга қонунда белгиланган тартибда чора кўрмаслик, яъни бузмаслик эвазига аризачидан жами 12 минг АҚШ долларини пора тариқасида беришини талаб қилган ва айтилган пулни олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланган.
Суд ҳукмига кўра, У.А ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “б” банди билан айбли деб топилди ва ЖКнинг 45-моддасига асосан 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.