Инсоният илк бор таом пиширишни қачондан бошлаганига доир хулосалар маълум бўлди

Инсоният оловдан фойдаланиб, таом пишира бошлаганига юз минг йиллардан ошгани аниқланди. Исориллик олимлар ўлканинг шимолидан топилган сазан балиғининг қолдиқлари бундан 780 минг йиллар аввал оловда пиширилганиyb аниқлаiди.

Аввалги тадқиқотларда олов билан таом пиширишнинг мил.ав 170 минг йил аввал кундалик ҳаётда мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар қўлга киритилган эди. Олимлар одамларнинг оловда пишган егуликларни ея бошлагани уларнинг ташқи кўринишларининг ўзгаришида ҳам катта рол ўйнаганини таъкидлашмоқда.

Гашар Банат Яқуб қазиш ишлари давомида топилган икки метрлик балиқдан олинган кристалларга таяниб, балиқнинг оловда эмас балки қуёш ҳароратида секин-аста пишганини айтади. Балиқ Урдун денгизи яқинидаги Ҳула номли кўлда яшаган дейди. Ушбу кўлнинг чучук суви Африкада яшаган инсонларнинг Ўрта Шарқ тарафидан бошқа минтақаларга тарқалиб кетишида асос манба бўлиб хизмат қилган.

Қуддусдаги Иброний Университети профессори Наама Горен-Инбар, овқат пишириш қобилиятининг шаклланишига сабаб маҳсулотларни аралаштириб истеъмол қилишдан келиб чиққан деган хулосани айтади. Профессорнинг фикрича, нафақат балиқ, балки бошқа ҳайвонлар ва ўсимликлар ҳам пиширилиб истеъмол қилинган бўлиши мумкин.

Маълумотларга кўра, бу археологик ҳудуд овчилар томонидан ўн минг йиллар олдин маскан тутилган. Ушбу тадқиқотлар, Исроил, Инглиз, Германиялик олимлар томонидан олиб борилган.