Ўзгидромет хабарига кўра, 2022-йил 18-22 ноябрь кунлари кутилаётган вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;
Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин тумани
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ,тумани ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида;
Наманган вилояти: Поп тумани ва Қамчиқ довони ҳудудида;Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи элон қилинади.