Ижтимоий тармоқда Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида тўрт нафар шахс ис газидан заҳарланиб, шифохонага ётқизилгани хабари тарқалди.
ОАВга кўра, воқеа кеча, 14 декабрь куни соат 21:30 атрофида содир бўлган.
«Тўрткўл туманининг «Уллубоғ» ОФЙ Нурли йўл посёлкасида чиндан ҳам тўрт нафар шахснинг ис газидан заҳарланиш ҳолати қайд этилган.
Улар туман шифохонасига жойлаштирилиб, керакли муолажаларни олгач уйига қайтган. Ҳозирда беморларнинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.