Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитасига раис тайинланди

Ҳамзаев Абдушукур Худойқулович Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланди

Абдушукур Ҳамзаев 1973 йилда Сурхондарё вилояти Узун туманида туғилган.

Абдушукур Ҳамзаев бунга қадар Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши ижроия қўмитаси раисининг Экологик сиёсат ва жамоатчилик билан ишлаш бўйича раис ўринбосари лавозимида ишлаётган эди.