Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистон 2022 йилда Хитойга 1 млрд долларлик газ сотган

21.01.2023 09:43

Хитойга қувур орқали газ сотувчи давлатлар орасида Туркманистон биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Хитойга қувур орқали газ етказиб берувчи мамлакатлар орасида Ўзбекистон бешинчи ўринда қайд этилган. Чунки ушбу давлатга 1,07 млрд долларлик газ сотган.

Хитой Божхона бош бошқармаси маълумотларига кўра, Хитойга қувур орқали газ сотувчи давлатлар орасида Туркманистон биринчи ўринни эгаллаб турибди. 12 ой давомида бу мамлакатдан Хитойга етказиб берилган газ қиймати 10,25 миллиард долларни (ўсиш 51 фоиз) ташкил этган.

Иккинчи ўринда Россия (3,98 млрд доллар, ўсиш 263 фоиз),

учинчи ўринда Мянма (1,43 млрд доллар, ўсиш 1,3 фоиз),

тўртинчи ўринда Қозоғистон (1,08 млрд доллар, камайиш 4 фоиз),

бешинчи ўринда Ўзбекистон (1,07 млрд доллар, ўсиш 33,9 фоиз) қайд этилган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган