Париждан 280 км шарқда жойлашган кичик бир қишлоқда илмий изланишлар олиб бораётган археологлар бу меҳнаткаш ҳайвон ҳақида янги маълумотларни қўлга киритишга муваффақ бўлмоқдалар. Жумладан, улар қадимги Рим даврига оид қадимий манзилдан бугунги кундаги эшакларга қараганда анча катта бўлган эшакларнинг қолдиқларини топишди.
Франциянинг Тулуз шаҳридаги Антрополгик ва Геномик Марказининг директори Людовик Орландо “Улар жуда катта эшаклар бўлган. Африкадаги эшаклар билан худди шундай наслни генетик жиҳатдан таққослаб кўрганда ушбу эшаклар айрим отлардан ҳам улканроқ бўлганлигини аниқладик” дейди.
Маълумотларга кўра, қолдиқлар ўрганилганда топилган эшакларнинг курак суягигача ўлчаб кўрилган ва бўйи 155 сантиметр экани аниқланган. Бугунги кундаги эшакларнинг ўртача бўйи эса 130 сантиметрдан иборат. Топилмаларнинг Америкада кашф қилинган Маммос Жак турига оид эканлиги тахмин қилинмоқда. Шунингдек, олимларнинг таъкидлашича, бу эшаклар қадимги Рим императорлиги даврида одамларнинг ҳаётида ҳам муҳим рол ўйнаган, бироқ мазкур императорликдаги юз берган ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришлар сабабли улар йўқ бўлиб кетган дейилади.
Бу меҳнаткаш жониворларнинг инсоният ҳаётидаги ролини ўрганиш учун 37 та лабараториядан 47 та олим иштирокида дунёнинг турли жойларидан 31 та қадимий ҳамда 207 та замонавий эшакнинг генлари ўрганилди. Генетик таҳлиллар шуни кўрсатдики, чўпонлар эшаклар хизматидан тахминан етти минг йил аввал Кения, Африка, Шарқий Африкада фойдалана бошлашган ва улар уй ҳайвони сифатида қарай бошланган. Орландо ва унинг тадқиқотчи дўстлари ҳозиргача эшакларнинг уч турини аниқлашга эришишган. Улардан бири қадимги Рим императорлиги даврида йўқликка юз тутди.
Иккинчи тури ҳам йўқолиб кетган деган эҳтимолда. Учинчиси ҳам насли тугаб кетиш хавфи остида турибди. Гарчи маданийлашган ўлкаларда бу жониворларга эҳтиёж бўлмасада, Африка, Араб Ярим ороллари томонда улардан унумли фойдаланилади.