Ҳиндистон шимолида кучли қор ёғиши Ҳиндистоннинг кўплаб ҳудудларида кундалик ҳаётга жиддий тўсқинлик қилди, дея хабар беради BBC News.
Кашмирда қалин қор қатлами минтақанинг кўп қисмини қоплаган, бу эса электр таъминотида узилишларга сабаб бўлган, автомобил, темир йўл ва ҳаво қатновини кечиктирган. Ҳукумат ҳаттоки вилоятнинг 10 та туманида қор кўчкиси бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.
Сринагар вилоятининг асосий шаҳридаги машҳур Дал кўли машҳур шикара ёки уй қайиқларини қоплаган қор туфайли қисман музлаб қолди.