«Фредди» тропик циклони талофатларидан атиги 7 киши ҳалок бўлди

Мадакаскар оролига урилган «Фредди» тропик циклони талофатларидан атиги 7 киши ҳалок бўлди.

Мадагаскар ҳукуматининг хавф хатардан эрта огоҳлантириш тизими, аҳолини пўртана пайтида ҳаракатланиш схемаларининг пухта ташкил этилиши ҳамда тўфон келтириб чиқарадиган потециал хавфли ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолини олдинроқ хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиниши кишилар ўлимининг кескин чекланишига олиб келди.

Ваҳоланки, «Фредди» тўфони Мадакаскарда 6500 та уйни вайрон қилган, 78 минг инсон сув тошқинлари ва кучли шамоллардан азият чеккан бўлсада, атиги 7 киши офат қурбони бўлган.

Фредди тропик циклони «узоқ умр кўрган» тропик циклонлар сафига киритилмоқда. У 3 февраль куни Австралия шимоли-ғарбида ривожланиб, 18 кун давомида Ҳинд океанини босиб ўтиб Мадакаскар оролига 3-категория тропик циклон бўлиб урилган эди. У ҳозир ҳам кучсизроқ кўринишда Африканинг шарқий мамлакатларида ҳаракатини давом эттирмоқда.