Мажбурий ижро бюросининг Ёзёвон тумани бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 23.04.2018 йилги қарорига кўра, қарздор Г.К.дан ундирувчи Ф.У. фойдасига уч нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун 1/2 қисм миқдорда алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, қарздор алиментини вақтида тўламай келганлиги сабабли, давлат ижрочиси томонидан унга қонуний ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган ҳолда огохлантириш берилган.
Жорий йилнинг 27 февраль куни қарздор ва ундирувчининг ўзаро келишувига асосан қарздор Г.К. вояга етмаган уч нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун уни 18 ёшга тўлгунига қадар тўлаши лозим бўлган алимент ўрнига ўзини номидаги Ёзёвон тумани, Ёзёвон МФЙ да жойлашган 500 кв.мдан иборат яшаш хонадонини ундирувчининг номига нотариус орқали расмийлаштириб топширди ва ундирувчи Ф.У.нинг аризасига асосан ижро ҳужжати тамомланди.