Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 26-бандига мувофиқ, умумий ўрта таълим мактабларида баҳорги таътил 21 март санасидан бошланиб, 7 календарь кун давом этиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида» 2022 йил 23 декабрдаги Фармонига мувофиқ, 2023 йил 20 март куни – қўшимча дам олиш кун сифатида белгиланганлиги муносабати билан мактабларда баҳорги таътил 20 март санасидан бошланади ҳамда 26 мартга қадар (шу куни ҳам) давом этади.
Шуларни инобатга олиб, умумий ўрта таълим мактабларида 18 март (шанба) ИИИ чоракнинг сўнгги ўқиш куни бўлиб, ИВ чорак 27 март санасидан бошланади.