Европа Иттифоқи Кенгаши «Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига путур етказгани учун» 205 га яқин ташкилот ва 1500 га яқин шахсга нисбатан 2014 йилдан бери амалда бўлган Россияга қарши чекловларни яна олти ойга узайтирди. Бу ҳақда ЕИ кенгашининг тегишли баёнотида айтилади.
Чекловлар энди 2023 йил 15 сентябргача амал қилади.
2023 йилнинг февралида Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Россияга қарши 10-санкция пакетини келишиб олдилар. Унда ЕИ 87 нафар жисмоний ва 34 нафар юридик шахсга чеклов киритган. 10-пакет жорий қилинганидан кейин 1473 шахс ва 205 ташкилот Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкциялари остида қолган эди.