Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев янгиланаётган констиция ҳақида ўз фиқрини билдирди.
«Янгиланаётган конституциянинг катта халқаро аҳамияти дунёда тобора ортиб бораётган беқарорлик, йирик давлатлар ўртасидаги кескин қарама-қаршилик, кучайиб бораётган зиддият ва рақобат билан ҳам белгиланади.
Ташқи сиёсатимиз олдида янги, илгари унчалик муҳим, долзарб эмасдек туйилган вазифалар гавдаланмоқда. Ҳозирги таҳликали даврда, янгиланаётган конституциямизнинг 17-моддасида Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик каби принциплар билан бир қаторда, халқаро ҳуқуқнинг асосий принципларидан бири бўлмиш давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги тамойилига ҳам асосланиши белгилаб қўйилиши ўта ўринлидир.
Таъкидлаш жоизки, давлат ҳудудий яхлитлиги принципи конституциямизда илк бор келтирилмоқда», — Содиқ Сафоев.