Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навбаҳор туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Т. “Навбаҳор” МФЙдаги 2 нафар фуқаро ва 2 та МЧЖга тегишли жами 35 гектар суғориладиган экин ер майдонини уларнинг хабардорлигисиз фуқаро С.М.га фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, кейинчалик ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 82 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.