Марказий банк бугун, 17 март куни 2 та банкка фаолиятини бошлаш учун лицензия берди.
Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви Тошкент шаҳрида «Apex Bank» ва «Ҳаёт Банк» акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди.
Шу тарзда республикамизда фаолият кўрсатувчи тижорат банклари сони 34 тага етди.