Танзания шимоли-ғарбида номаълум касалликдан камида беш киши ҳалок бўлди, дея хабар беради DailyMail.co.uk.
Шу кунгача Кагера ҳудудида сирли касалликнинг еттита ҳолати қайд этилган. Танзания ҳукумати касалликни аниқлаш учун шифокорлар гуруҳини юборди.
Шарқий Африка мамлакати соғлиқни сақлаш идоралари касалликни «ғалати» деб ҳисоблайди.
Мамлакат бош шифокори Тумаини Нагунинг сўзларига кўра, касаллик белгилари орасида иситма, бош оғриғи, ҳолсизлик ва бурундан қон кетиш бор.
«Ҳукумат ушбу номаълум касалликни ўрганиш учун минтақавий мутахассислар гуруҳини тузди», — деди профессор Нагу.
У маҳаллий аҳолидан хотиржамликни сақлашни ва юқтирган одамлар билан алоқа қилмасликни сўради.