Тошкент вилояти Янгийўл туманида жорий йил 23 март куни икки кишининг ўлими билан боғлиқ жиноят содир этилди.
Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг берган маълумотига кўра, қотиллик жинояти сабаб вафот этганлар “Нурли Диёр” МЧЖ агрономи 62 ёшли К.А. ҳамда жамият мутахассиси 39 ёшли С.Г. лар бўлиб, улар ўша куни соат 14:30 ларда Янгийул туманида яшовчи Б.Ж.ни олдига унга ижарага берилган ер майдонлари учун 40 млн сўм миқдоридаги МЧЖ ҳақини талаб қилиб борган бўлган.
Қарзни сўраш ўртада келиб чиққан низо билан давом этган ва фуқаро Б.Ж. пул бермаслик мақсадида уларни дала шийпонига олиб кирган ва иккаласини ҳам ошхона пичоғи билан қасддан ўлдирган.
Сўнг у ўзининг жиноий ҳаракатларини яшириш мақсадида мурдаларни ёқиб юбориб, қолган тана қолдиқларини ариқ бўйига ташлаб юборган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а”, “ж” ва “и” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи шахс эса процессуал тартибда ушланган.