Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

18 нафар 6-синф ўқувчиси атирдан заҳарланди

30.03.2023 13:32

114

Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қорасув туманидаги 101-мактабда 18 нафар 6-синф ўқувчиси атирдан заҳарланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ўқувчилардан бири бошқасидан атирни олиб, безорилик қилиб уни синфда сепган. Синфда 43 нафар ўқувчи бўлган. Уларнинг аксарияти уйларига жўнатилган, чунки текширувда уларнинг соғлиғи қониқарли экани аниқланган.

Касалхонага ётқизилган 18 нафар боланинг аҳволи ҳам ўнгланиб, улардан 13 нафари бугун уйга чиқарилади. Беш нафар мактаб ўқувчиси яна икки кун шифокорлар назоратида бўлади.

Ҳозирда заҳарланиш сабабини аниқлаш учун текширувлар белгиланган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган