Устав капитали 8 млн бўлган компания «Алоқабанк»дан олган кредити эвазига «Алоқабанк» маъмурий биноларини сотиб олди

Тошкент марказидаги Рақамли технологиялар вазирлиги ва «Алоқабанк» маъмурий бинолари электрон аукционда Black Gold Industry компанияси томонидан 387 млрд сўмга сотиб олинди.

«Алоқабанк» аукциондан бир кун аввал ушбу компанияга 15 йил муддатга 14 фоиз ставкада 390 млрд сўм кредит берган.

Тадбиркорлик субъектлари реестри маълумотларига кўра, Black Gold Industry News 2022 йил 31 январда Самарқандда рўйхатдан ўтган. Устав капитали 8 млн сўм бўлган корхонанинг асосий фаолияти тоғ-кон саноатидир. Ягона таъсисчиси ва раҳбари Зиёдулло Илёсиддин ўғли Жалоловдир.