Сирдарёда электромобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу ҳақда куни кеча Сирдарёда ўтказилган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
«Нимага Сирдарёда, Тошкентга яқин жойда автомобил ишлаб чиқарилмайди? Хитойнинг яхши заводи пойдеворини қўяйлик. Қанча кўп машина заводи бўлса, авваламбор нарх пасаяди, сифат ўзгаради. Шуни қилсак бўладими? Бўлади, албатта», деди президент.
Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбари Сирдарёни «илғор инновациялар ҳудуди»га айлантиришда Хитой тажрибаси қўл келишини таъкидлаганди.