Сунъий интеллект Германиянинг Berliner Zeitung нашри қўйган вазифалар бўйича лойиҳа тайёрлаган.
У ўт очишни тўхтатишни, ўзаро тўқнашув чизиғида қуролсизлантирилган ҳудудни яратишни, ЛХР ва ДХР “мухториятини” таклиф қилди.
Нейрон тармоқ, шунингдек, Олаф Шольц номидан Владимир Путин ва Владимир Зеленский учун иккита мактуб яратди.
РФ президентига йўлланган мактубда Германия канцлери Россиянинг хавфсизлик соҳасидаги қонуний манфаатларини тан олиши қайд этилган. Зеленскийга юборилган хабар эса зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақиради.