17 апрел эрта тонг Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилояти ва тоғли ҳудудларда ҳаво ҳарорати минимумлари +0 даражагача пасаяди.
“Ўзгидромет” ўз прогнозларида 17 апрел эрта тонг республиканинг шимолий ҳудудлари совуқ антициклон таъсирида ҳароратнинг нол даражагача пасайиб кетиш кутилмаларини тақдим этди.
16 ва 17 апрел кунлари Устюртда ҳароратнинг тунги минимумлари -3 даражагача совиши мумкин.
Ҳозирги мавсум учун тунда ҳаво ҳароратининг нол даражага пасайиши, тупроқ сиртида ҳам ҳароратни сезиларли даражада пасайтириши, бу қишлоқ хўжалиги учун «совуқ уриш» («заморозок») ҳодисасини келтириб чиқариши мумкин.