Қирғизистон парламенти депутатлари Эмил Токтошев ва Камила Талиева кеча бўлиб ўтган мажлисда қирғиз тилини лотин алифбосига ўтказиш бўйича таклиф киритди. Уларнинг фикрича, бу тил асраб қолинишига ёрдам беради.
– Ислоҳотни муваффақиятли амалга ошириш, тилимизни асраб қолиш учун лотин ёзувига ўтишимиз керак, – деди Токтошев “Қирғизистон Республикаси давлат тили тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳасини муҳокама қилиш жараёнида. Талиева ушбу ташаббусни қўллаб-қувватларкан, буни аллақачон амалга ошириш кераклигини таъкидлади.