Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Миробод туманида номаълум эркак мактабдан қайтаётган қизга ташлангани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Кеча, 19 апрель куни соат 12:49 да вояга етмаган Б.З. қўшимча дарслардан қайтиб келаётганда Миробод тумани Иноқобод кўчасида номаълум шахс орқасидан келиб, тегажоғлик қилган. Сўнгра ҳодиса жойидан қочиб яширинган.
Маълумотларга кўра, жабрланувчи қиз ҳозирда мактабнинг 11-синфида ўқийди.
Номаълум шахс тахминан 20-30 ёшлардаги ўзбек миллатига мансуб йигит экани айтилмоқда.
Ҳозирда Б.З.нинг отасидан ариза олиниб, номаълум фуқаронинг шахсини аниқлаш ҳамда қидириб топиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.