Энди буандан бериси баҳор эмас, ёз! Кун қайнагандан қайнайди, осмон — юмалоқ тандир-у одамни Самарқанд нондай қизартириш билан оввора қуёш нурини айамай сочади. Шундай кунларда жонингга бир коса муздекинa чалоб давода, ўзиҳам. Бу йил ҳисобидан шу рохатижонни Чувиллоқда ичдим. Яна кимсан, етмиш еттига етиб, ҳаракатларидаги чаққонликка, тилидаги биёронликка биз етила олмайдиган Жумагул энamizнинг қўлларидан ичдим.

Ҳусниддин акаининг отамерос ҳовлисида жон кўп, жондан жондор кўп. Айниқса, байрам-ҳайит кунларими ё туғилган кун бўлсинми, уйда одам расмана қайнайди. Меҳмон деса дарвозасининг зулфини қулфига бош қўймайдиган бу ҳовлида яхши куннинг кетини узун. Мен борган кун ҳам шундай бир хурсандчилик — Рамазон ҳайитига тўғри келди. Уй ичи-ю ҳовлидаги со‘ри тўла одам… Хоп, ўзбекнинг меҳмондо‘стлигини биласиз, таъриф қилмоқчи эмасман, эндамдан гапирай.

Хулласи калом, меҳмонлар кетди. Энamiz со‘рига ёндошди. Ортидан келиб, қўлимда фотоаппарат, мен ҳам шу ерга турдим. Атрофига ўтирар, энamizдан со‘ров бошладим:
— Эна, нечага чиқдингиз?
Энamiz ҳам меҳмон билиб силладими, ё хуш кўриб сўзладими, ҳар саволимга эринамай жавоб берди:
— Етмиш еттига кирдим. Бобой раҳматли икки ярим йил аввал омонатини топширди, тирик бўлса, саксон бирга кирарди.
— Неваралардан неча, эна?
— Сонни билмасам, болам. Жиynab (йиғилиб) келса, шу ҳовли тўлади. Эвараларам бир этак бўлди ҳозир. Умрим узоқ бўлсин, дейман, шу ҳаммасини тўйларини кўрсам. Авваллари кўтариб қараб турардим, энди куч ҳам қолмаяпти, эваралар келса пиша ўйнатай дейман, қулоқ қурғур эшитмай, қўлда қуат йўқ. Ишқилиб, жони омон бўлсин ҳаммасининг. Худога шукр, борига шукр…
Энamiz гапиради, гап орасида тилидан шукри тушмайди. Кўрганига, кўрсатганига шукр дейди энamiz. Мен ундан-бундан со‘райман, кун қандай, кеча қандай, розадорлик чарчатмадими, билгим келади. Ёқ, дейди энamiz. Айтишларича, саҳарлик бошидан неварасини Ойбекни уйғотиб чой дамлатаркан, кейин чойга нон солиб, ивитиб қўйаркан.
— Мен бир тишсиз одам бўлсам, юмшоқ нонниям жибитмасдан (ивитмасдан) ёйолмасам. Улар ҳаммаси гурра келади, ёйди-кетади. Ўз ҳисобим ўзим билганда, болам.
Куни билан ҳовлига қараймиз Дилбар иккимиз, дейди энamiz. Кенжасининг кенжаси — Дилбар шу йили мактабга чиқади. Ҳафтада икки тайёрлов дарсига боради. Қолганида энamizнинг ермаги, кўз-у қулоғи.

— Дилбар кетса, мен шу уйга бир эгадa, энди. Ҳаммаси мактабда бўлади. Ҳусниддин Авлиё (Авлийота қишлоғи)даги мактабда, келин ўзимизда дарс беради. Ойбек билан Муҳтор ҳам тушгача ўқийди. Дилбар иккимиз молга қулоқ, итга қулоқ бўлиб ўтирамиз.

Энamiz эринамайди, туриб итга довур ўзи хабар олиб, сув-у сувяк солади. Итнинг ҳам болалар тилида бўлак номи, энamizнинг айтмишида бошқа оти бор — Кўктой!



Энamiz тинмайди, тинчидан сақласин, дейди. Тилида шукри билан розгорнинг у ё бу ишини малолланмай қиловерди. Келин ишлайди, ҳаммасига улгурмоқ осонми, дейди энamiz.

Энamiz қозон бошига ўтади, ўтинхонга ўтади — мен дум. Ҳар сўзини бамайлихотир, доналаб ҳикоя қилади энamiz. Мен тинглаб, ора-чора савол бериб тураман. Ошхонада идиш ювиб, ёшлигини эслайди энamiz.
— Ҳали энди келин вақтим ҳозиргидек идиш сероб эмасди. Уч қайинсинглим, қайниларим бор уйда, суюқ овқат қилсак, қайнонамга, қайниларимга косада сузардим-да уч қайинсинглим билан ўзимга бир чуқур товоққа солиб борардим. Эналар меҳмонга келиб, “косага солсанг бўлмайдими” деса, “ҳа, эна, камроқ идиш ювилади, камроқ коса ишлатилади, шу қулай” дердим.
Ҳали овқатланишда катта товоқ, ичига биттаgina қошиқ солардик, мен ичардим-да, со‘гин қайинсингилларимга берардим. Бир куни бuni катта овсиним кўриб, секин туртди-ю “аввал улар ичсин, кейин сиз ичиң” деди. Мен билмай, булардан каттаман деб ўзим биринчи ичарканман, кейин қошиқни берарканман. Шу-шу қайтиб бундай хатолар қилмадим. Лекин ҳалиҳам қайинсингиллар меҳмонга келганда тўрга чиқингизлар, десам “сиз каттасиз-ку, сиз чиқаверинг” деб кулиб қолишади.

Куламиз иккимиз ҳам. Энamiz орада бир тин олади-да яна қўзғалади.
— Kel, балажон, сена чалоб қилиб бераман.
Гап гап жойида, гурунг гурунг жойида давом этиб, иккимиз ошхонадан қатиқ солиб, зардоби кетсин учун осиб қўйилган тўрва — чаккихалта томон юрамиз.


Халтадан идишга чакки (сузма) олади энamiz. Кейин уни чўмичда эзиб, сув қўшади. Туз солиб, яна айлантиради.


Кейин менга “тузкорди” қилдириб, косаларига қуя бошлайди.

Мен тайёр чалобларни патнисга соламан-у қолганларга элтишга, ҳаммасидан ҳам, энamiz тайёрлаган шундай ҳузурижонни тезроқ ичишга шошиламан. Вақтингиз бўлса, сиз ҳам Жумагул энamizнинг қўлларидан чалоб ичишга келинг. Чувиллоққа тушиб, Ҳусниддин муаллимнинг уйини сўрасангиз, ҳамма йўлга солиб юборади. Улардaн бири энamizнинг невараларидан бўлиб чиқса ҳам ажаб эмас…



Камол Азам,

