Ўзбекистонлик эркак Санкт-Петербургдаги қишлоқлардан бирида 10 ёшли қизга жинсий тажовуз қилгани аниқланди. Бу ҳақда “78.ru” хабар берди.
Маълум қилинишича, Санкт-Петербургнинг Колпинский туманидаги Металлострой қишлоғида 10 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик қилиш ҳолатлари тегишли ташкилотлар томонидан ўрганилмоқда.
Ҳолат қишлоқнинг Школная кўчасидаги “Пятерочка” дўкони ҳудудида содир бўлган. Номаълум эркак 10 ёшли қизга нисбатан жинсий тажовуз қилгани ҳақида навбатчи бўлимга хабар келиб тушган.
Воқеа жойига етиб келган отряд жиноятни содир этишда гумон қилиб, 46 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқаросини қўлга олган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.