30 апрель куни ўтказилган референдумда 8-Сирдарё вилояти округидаги 226-сон, 10-Тошкент вилояти округидаги 651-сон ва 14-Тошкент шаҳар округи 772-сон референдум участкаларида қоидабузарликлар аниқланди.
Жумладан, комиссия аъзосининг бир нечта бюллетенни ўзи тўлдираётганлиги ҳамда улар томонидан бюллетенларни овоз бериш қутисига ташлаш, овоз берганлар сонини нотўғри кўрсатилганлик каби ҳатти-ҳаракатлар мазкур участкалардаги овоз бериш натижаларини шубҳа остига қўяди.
Шу сабабли, “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонуннинг 38-моддасига биноан, овоз бериш чоғида йўл қўйилиб, оқибат натижада овоз бериш якунларига таъсир қилган қоидабузарлик туфайли овоз бериш якунлари Марказий сайлов комиссияси томонидан ушбу участкалар бўйича ҳақиқий эмас деб топилган.