1 май куни Наманган шаҳрида жойлашган реклама баннери фундаментидан ўпирилиб, ерга тушиши оқибатида бир нафар шахс (эркак, 1997 й.т.) тан жароҳати олган ва жойида хушини йўқотган.
Шундан сўнг, ён атрофда бўлган фуқароларнинг кўмагида жабрланган шахс дарҳол шифохонага олиб кетилган, дейилади Бош прокуратура хабарида.
Мазкур ҳолат юзасидан текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.