Покистонда шу ҳафта мухолифат етакчиси Имрон Хоннинг ҳибсга олиниши ортидан бошланган намойишларда камида саккиз киши ҳалок бўлди, 290 киши яраланди. Бу ҳақда “Dawn” телеканали хабар берди.
“Мамлакат бўйлаб ҳуқуқ-тартибот идоралари билан тўқнашувларда камида саккиз киши ҳалок бўлди, 290 га яқин киши жароҳатланди, 1900 дан ортиқ намойишчи ҳибсга олинди”, дейилади хабарда.
Нашр ўлимларга олиб келган воқеалар тафсилотларини келтирмаган. 9 ва 10 май кунлари мамлакатнинг турли шаҳарларида намойишчилар ҳукумат бинолари, армия муассасаларига ҳужум қилиб, полиция машиналарига ўт қўйган.