Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тошкент вилоятида 19 ёшли «Damas» ҳайдовчиси 2 ўқувчини уриб юборди

15.05.2023 15:34

3

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида 15 май куни «Damas» 2 нафар мактаб ўқувчисини уриб юборди. Соат 07:40 атрофида 2004 йилда туғилган ҳайдовчи С.Х. бошқарувидаги «Damas» автомашинасида шаҳарнинг...

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида 15 май куни «Damas» 2 нафар мактаб ўқувчисини уриб юборди.

Соат 07:40 атрофида 2004 йилда туғилган ҳайдовчи С.Х. бошқарувидаги «Damas» автомашинасида шаҳарнинг 21-мактаб қаршисидаги пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 14 ёшли икки нафар ўқувчи қизни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Пиёдаларга биринчи ёрдам кўрсатилиб, олган жароҳатлари бўйича шаҳар шифохонасига етказилган. Улардан бирининг жароҳати енгиллиги айтилмоқда. Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳри ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Дастлабки суриштирувга кўра, ЙТҲга ҳайдовчининг светофорнинг қизил чироғида ҳаракатлангани сабаб бўлган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган