Сурияда зилзиладан кейин уч ой ўтиб, қутқарувчилар вайроналар остидан тирик одамни олиб чиқди. Эркакнинг шу пайтгача қандай омон қолгани тафсилотлари ҳозирча номаълум.
“Akhbar.fouri” нашрининг ёзишича, эркак жуда озиб кетган, у кузатув ва реабилитация учун шифокорларга топширилган.
Февраль ойи бошида Туркия жануби-шарқида, Сурия чегарасига яқин Қаҳрамонмараш вилоятида 7,7 ва 7,6 магнитудали вайронкор зилзилалар содир бўлган эди.
Март ойи ҳолатига кўра, Туркияда зилзила қурбонлари сони 50 783 кишини ташкил этган, Сурияда эса 5,8 минг кишидан ошган. Жами зилзилалар оқибатида Сурияда 400 мингдан ортиқ одам жабр кўрди. 1,5 минг киши вайроналар остидан қутқариб олинди.