Қандсиз диабетда ҳам организм қандли диабетдагидек моддалар алмашинувида иштирок этадиган муҳим гормонга жавоб бермай қўяди. Қандсиз диабетда организмда пешоб ажратишга жавоб берадиган вазопрессин гормони ишлаб чиқарилмайди ёки у билан боғлиқ муаммо кузатилади.
Вазопрессин ишлаб чиқарилмаса ёки унга сезувчанлиги бўлмаса, организмда ҳаддан ортиқ даражада пешоб ажралади ва сувсизланиш кузатилади. Одам доимий равишда чанқайди, қанча кўп сув ичган тақдирида ҳам суюқлик тўғридан-тўғри чиқиб кетади, организм эса сувсизликдан азият чекади.
Қолаверса,
- кучли чанқаш;
- пешобнинг меъёридан кўп ажралиши (меъёрда одам организмидан икки литрга яқин пешоб ажралса, қандсиз диабетда 3 литрдан 20 литргача кўпайиши мумкин);
- тунда пешоб ажратишнинг кўпайиши;
-кўнгил айниши, ланжлик, бош айланиши, тери қуриши, кучли чарчоқ каби белгилари яққол наоён бўлиши мумкин.