Наманган вилояти МИБ ахборот хизмати хабарига кўра, қарздорлиги мавжуд хонадон эгалари ўзлари яшаб турган уйларидан мажбуран кўчирилган.
«Наманган туманлараро судининг 15.11.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздорлар Байдадаева Мамнуна, Холмирзаев Акмал ҳамда Холмирзаев Аҳмадларни Наманган шаҳар, Лола МФЙ, Соҳибкор кўчаси,
8-уйдан мажбурий тартибда кўчириш белгиланган.
Мазкур ижро варақаси Бюронинг Наманган шаҳар бўлими иш юритувига олинган. Давлат ижрочиси томонидан қарздорларга ихтиёрий 15 кунлик муддат берилган. Бироқ, белгиланган муддатда қарздорлар кўчилиши лозим бўлган хонадондан ихтиёрий чиқиб кетмаган.
Мазкур ижро хужжати ижросини таъминлаш максадида Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошка органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддаларига асосан мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланган.
Ушбу ижро ҳарактлари ҳақида қарздорлар расман ижро тайинланган вақтда белгиланган манзилда бўлишлиги тўғрисида огоҳлантирилган бўлса-да, хонадон кириш эшикларини беркитиб қўйганлиги аниқланган.
Шундан сўнг, тегишлилигича, ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздорлар ушбу хонадонда тўлиқ кўчирилиб, ҳужжати амалда тамомланди», дейилади хабарда.