2023 йил баҳорги-ёзги мавсумга тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан сув босимининг пасайиши ва вақтинча бўлмаслик ҳолати кузатилади. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» АЖ маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 29 май соат 09:00дан 30 май соат 09:00гача сув ўчирилади.
Мирзо Улуғбек туманида:
Уруғчилик маркази, Миллий боғ, Янги тонг, Алишеробод, Зафар, Жўшқин, Соғлом авлод, Фаровон ҳаёт, Жасорат, Нурли Замин кўчаларида, Анай булоқ кўчаси кўп қаватли уйда, Техника хавфсизлиги олийгоҳида, Вилоят суд-тиббиёт экспертизасида, Меҳнат ва ижтимоий академиясида;
Сергели туманида:
«Ноғойқўрғон», «Юқори Дархон», «Белариқ», «Пастдархон» маҳаллаларида, Деҳқон бозори, Сергели автомобиль бозорида;
Янгиҳаёт туманида:
«Дўстлик», «Чарағон», «Виқор», «Аль-Фарғоний», «Тошкент», «Чортоқ», «Чорбоғ», «Ёрқин ҳаёт», «Олчазор», «Қипчоқ», «Йўлдош», «Янги Чоштепа», «Чоштепа», «Иқбол», «Файзли» маҳаллаларидаги кўп қаватли уйлар ва хусусий хонадонларда, 37-сонли оилавий шифохонасида, 1-сонли туғруқхонасида, туман ҳокимияти ва прокуратурасида.
Сув таъминоти тўхтатилган манзилларга махсус техникаларда сув етказиб берилади, дейилади хабарда.