Қашқадарёдаги эҳтиёжманд оилага мансуб 20 минг талабага контракт пуллари тўлаб берилади. Бу ҳақда қашқадарёлик сайловчилар билан учрашувда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
Юқоридаги мақсадлар учун 220 миллиард сўм йўналтирилади.
«Ўз бизнесини ижарага олинган бинода бошлаётган ёшларимизга бир йиллик ижара харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Талабалар учун давлат ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган стажировка тизими жорий қилинади», – деди номзод.