Куни кеча, тунда Россия президенти Владимир Путин телевидение орқали мурожаат билан чиқиш қилди ва «Вагнер» томонидан кўтарилган исён бўйича гапириб ўтди.
Путин «Вагнер» ўз вақтида тўхтаганини эътироф этаркан, исёнда иштирок этган жангчилар олдида учта йўл борлигини айтиб ўтди. Унга кўра, «вагнерчилар» Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолашлари, ўз уйларига қайтишлари ёки Беларусга ўтиб кетишлари мумкин.
«Мен берган ваъда амалга оширилади. Такрорлайман, танлов сизнинг ўз қўлингизда, аммо ишончим комилки, бу танлов ўз хатосини тушуниб етган Россия жангчилари танлови бўлади», – деди Путин.
Шу билан бирга Путин исён ҳар қандай ҳолатда ҳам барибир бостирилган бўлишини таъкидлаб ўтди.