Таниқли хонанда Муниса Ризаева мухлислари билан жонли эфирда пойтахт кўчаларида уни ЙПХ ходимлари такрор тўхтативеришини айтиб, норозилик билдирди.
Эълон қилинган видеода хонанда мухлисларининг саволларига бирма-бир жавоб бераётган пайтда унинг машинасини ЙПХ ходимлари тўхтатгани, хонанданинг ҳайдовчиси эса ярим соат аввал ҳам худди жойда тўхтатишганини хизматдаги ходимларга тушутираётгани акс этган. ЙПХ ходимлари эса бунга жавобман йўлида давом этишини билдирган.
Муниса Ризаев эса «Шу манга қарасада, кўрсада мани…» дея ЙПХ ходимлари ҳаракатларига норози ҳолда изоҳ берган.