Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Россия таъсири остида бўлган Мариуполда ўзбекистонликлар урушга сафарбар қилингани айтилмоқда

23.07.2023 11:23

13

Россия таъсири остида бўлган Украинанинг Мариуполь шаҳрида қурилиш ишларига жалб қилинган ўзбекистонликлар урушга сафарбар қилингани айтилмоқда. Бу ҳақда америкалик сиёсатшунос Жейсон Жей Смарт...

Россия таъсири остида бўлган Украинанинг Мариуполь шаҳрида қурилиш ишларига жалб қилинган ўзбекистонликлар урушга сафарбар қилингани айтилмоқда. Бу ҳақда америкалик сиёсатшунос Жейсон Жей Смарт ўзининг Twitter саҳифасида ёзган.

Унинг қайд этишича, Горловкадаги ишғолчилар орасида кўп сонли Ўзбекистон фуқаролари борлиги аниқланган.

“Ўзбекистонликлар қурилиш ишларини олиб бориш учун босиб олинган Мариуполга етиб келган. Етиб келгач, ўзбекистонликларнинг паспортлари олиб қўйилиб, “кўнгиллилар” сифатида сафарбар қилиниб, Украинага қарши жангга жўнатилган”, дейди Жейсон.

Ўзбекистоннинг тегишли ташкилотлари бу ҳолат бўйича ҳали расмий маълумот бермади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган