Хўш, мажбурий меҳнат ўзи нима? Мажбурий меҳнат – бирор-бир жисмоний шахсдан жазони қўллаш таҳдиди остида талаб этиладиган, бажарилиши учун ушбу шахс ихтиёрий равишда ўз хизматларини таклиф қилмаган ҳар қандай ишни ёки хизматни англатади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 5-моддасига асосан мажбурий меҳнат таъқиқланади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига мувофиқ мажбурий меҳнатга йўл қўйган мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 50 бараваридан 100 бараваригача (16,5 млн сўмдан 33 млн сўмгача) миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.
Худди шу ҳаракат такроран ёки вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган ҳолатда жиноий жавобгарлик белгиланган.
Шу билан бирга, яқинда педагог ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликни кучайтиришни кўзда тутувчи қонун (ЎРҚ–826, 27.03.2023 й.) кучга кирди. Унга кўра, педагог ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилган шахсга маъмурий ва жиноий жавобгарлик кучайтирилди.