Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари қўшимча манбалардан шаклланган 361 млрд сўмдан ортиқ маблағларни тақсимлади. Бу бўйича кенгашнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Унга кўра,
— Бектемир ва Яшнобод туманлари электр тармоқларида таъмирлаш ишлари учун — 3,9 млрд сўм;
— Давлат органлари ва унинг мансабдор шахслари томонидан тадбиркорлар/фуқароларга етказилган зарарни қоплаш учун — 30 млрд сўм;
— 1800 нафар эҳтиёжманд оилага ипотека кредити дастлабки бадали ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун
— 70,3 млрд сўм;
— Юнусобод тумани Пенсия жамғармаси бўлими ходимларининг кўрсаткичларини махсус электрон мосламалар орқали баҳолаш тизимини ҳамда фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида электрон навбат тизимини жорий қилиш учун — 250 млн сўм;
— Нукус шаҳридаги уйларнинг томларини янгилаш ҳамда авариявий ҳолатга келиб қолган уйларни янгидан қуриш учун — 20,1 млрд сўм;
— «Янги Ўзбекистон» боғига туташ ҳудудда инфратузилма ва коммуникация тармоқларини ётқизиш учун — 0,5 млрд сўм;
— Пойтахт маҳаллаларида 2022 йилдан ўтган ижтимоий инфратузилма ва бошқа объектларни таъмирлаш ҳамда қуриш ишларини якунлаш учун — 34,8 млрд сўм;
— Аввалги йиллардаги қурилиш ишларидан кредитор қарздорликни қоплаш учун — 35,7 млрд сўм;
— Прокуратура органлари фахрийларини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази биносини таъмирлаш учун — 3,2 млрд сўм;
— Пойтахтдаги 527- ва 194-давлат боғчаларини реконструкция қилиш учун — 21,5 млрд сўм;
— Юнусободдаги «Оқтепа» маҳалласига янги оқова сув тармоғини ўтказиш — 6,2 млрд сўм;
— Туманлар ҳокимликлари қошидаги «Аёллар дафтари» жамғармалари маблағларини шакллантириш учун — 40 млрд сўм;
— Туманлар ҳокимликлари қошидаги «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағларини шакллантириш учун — 40 млрд сўм;
— «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағларини шакллантириш учун — 15 млрд сўм;
— Болаларни соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш учун — 26,5 млрд сўм;
— Янгиҳаёт туманини ташкил этиш харажатлари учун — 13,2 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилади.