2023 йил 20 август куни Ўзбекистон туманида яшовчи 20 ёшли аёл яшаш уйида ўз жонига қасд қилган.
Айтилишича, қиз 30 ёшли йигитга турмушга чиққан. Тўйдан кейин ёш келин эри томонидан калтаклангани сабаб қариндошларидан олиб кетишини сўраган.
Қўшниларнинг сўзига кўра, ўша куни аёл ҳовлида ёлғиз қолган, оила аъзолари уни қамаб, уйдан чиқиб кетишган.
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертиза тайинланган. Текшириш натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.